Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 39664 нафарни ташкил этди
август 26, 2020 10:12 Asia/Tashkent
Ўзбекистонда 24 август соат 23:30 дан 25 август соат 23:00 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 316 та ҳолат қайд этилди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 287 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 297 нафарни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3394 нафар бемордан 294 нафари оғир, 110 нафари эса ўта оғир аҳволда
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 39664 нафар бемордан 35983 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 90 фоизни ташкил этмоқда.