Ўзбекистонда 1 сентябрь куни 343 кишида коронавирус аниқланди
(last modified Wed, 02 Sep 2020 05:08:25 GMT )
сентябр 02, 2020 10:08 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда 1 сентябрь куни 343 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 42236 нафарга етди.

Янги касалланган 343 кишининг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган деб хабар қилган Дарё сайти.

Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 324 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 335 нафарни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2248 нафар бемордан 330 нафари оғир, 179 нафари эса ўта оғир аҳволда.  Бир кун аввал аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг умумий сони 422 нафарни ташкил этаётганди, энди 509 нафарга кўтарилди. Ҳозирда даволанишни давом эттираётганларнинг 22,6 фоизининг аҳволи оғир бўлиб турибди. Охирги 16 кун ичидаги аҳволи оғир беморларнинг умумий фоизи биринчи марта 20 фоиздан кўтарилди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 42 236 нафар бемордан 39 664 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда. Тўрт кундан буён даволаниш кўрсаткичи 93 фоиз бўлганди. Бу энг юқори натижа ҳисобланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича айни пайтда 2248 нафар бемор COVID-19’дан даволанмоқда.