Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Тожикистонга боради
(last modified Tue, 08 Sep 2020 05:11:09 GMT )
сентябр 08, 2020 10:11 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Тожикистонга боради

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бутун дунёда пандемия эълон қилинганидан кейин Тожикистонга ташриф буюрадиган биринчи юқори мартабали хорижий ҳукумат амалдори бўлади

Ўзбекистон бош вазири Ўзбекистон ҳукумати маблағлари ҳисобига қурилган ва жиҳозланган умумтаълим мактабининг очилиш маросимига келади, деб хабар берди «Азия-Плюс»га  таяниб Кун сайти..

Сўғд вилояти Спитамен туманида 640 ўқувчига мўлжалланган мактаб қурилди. Уни қуриш тўғрисидаги битим Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил март ойида Тожикистонга давлат ташрифи чоғида имзоланган.

Тантанали маросим санаси дипломатик каналлар орқали тасдиқланади.

Сўғд вилояти Спитамен туманида мактаб қурилишидан ташқари, Ўзбекистон томони Хатлон вилояти Кубодиён туманида 200 ўринли шифохона ҳам қурмоқда.

Тожикистон Самарқанд шаҳрида 640 ўқувчига мўлжалланган мактаб қурилиши тўғрисида маълум қилганди. Шунингдек, тожик томони Фарғона вилоятининг Риштон туманида битта мактабгача таълим муассасасини қурмоқчи.