Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари ўзаро муносабатларни мустаҳкамлашни таъкидладилар
Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди.
Форс ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов ва Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Ҳайдарбеков Москва шаҳрида бўлиб ўтаётган ШҲТ ТИВ раҳбарлари йиғилиши доирасида шунингдек Халқаро ва минтақавий ташкилотлардаги ўзаро ҳамкорликлар масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Москва саммити доирасида Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Ҳайдарбеков Тожикистон ТИВ раҳбари Сирожиддин Мўҳриддин билан ҳам мулоқот қилди.
Учрашув давомида томонлар икки давлат ўртасидаги умумий чегарада зиддиятларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича ҳамкорилк ва саъй -ҳаракатларни ошириш зарурлигини қўшимча қилдилар.