Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 47423 нафарга етди
(last modified Mon, 14 Sep 2020 04:54:29 GMT )
сентябр 14, 2020 09:54 Asia/Tashkent
  •  Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 47423 нафарга етди

Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида /12 сентябрь соат 23:30 дан 13 сентябрь соат 23:30 га қадар/ коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 573 та ҳолат қайд этилган.

Шунингдек Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 47423 нафарга етди. Коронавирусга чалиниш ҳолатларининг 1,2 фоизи 13 сентябрга тўғри келди.

Янги касалланган 573 кишининг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасидан аниқланганини Дарё хабар берган..

Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 392 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 406 нафарни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3029 нафар бемордан 483 нафари оғир, 246 нафари эса ўта оғир аҳволда. Аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг умумий сони 729 нафарга етди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 47 423 нафар бемордан 44 002 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда. Уч кундан буён бу борадаги кўрсаткич ўзгаргани йўқ.

Ёрлиқ