Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 49385 нафарга етди
(last modified Thu, 17 Sep 2020 05:08:36 GMT )
сентябр 17, 2020 10:08 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 49385 нафарга етди

2020 йил 17 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 49 385 (+223) нафарни ташкил этмоқда. /426 киши вафот этган/

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтига кўра, Янги касалланиш ҳолатларининг 116 нафари Тошкент шаҳрида, 53 нафари Наманган вилоятида, 14 нафари Андижон вилоятида, 11 нафари Самарқанд вилоятида, 9 нафари Сирдарё вилоятида,7 нафари Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида, 4 нафари Тошкент вилоятида, 3 нафари Хоразм вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 64 ёшли К.Э. (эркак) ҳамда Мирзо Улуғбек туманида яшаган 56 ёшли Г.Ш. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 45 474 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3 500 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз кеча шунингдек Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов ҳам коронавирус асоратлари оқиатида вафо этди.

 

Ёрлиқ