Ўзбекистон Бош вазири Душанбега борди
(last modified Tue, 29 Sep 2020 05:37:48 GMT )
сентябр 29, 2020 10:37 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Бош вазири  Душанбега борди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилишида иштирок этиш учун 29 сентябрь куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига етиб келди

Душанбе халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазирини Тожикистон бош вазири ўринбосари Давлат Гулмуҳаммадзода кутиб олди деб хабар қилган Дарё сайти..

Комиссия кун тартибида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда маданий-гуманитар соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда икки томонлама амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилиш режалаштирилган.

Ташриф доирасида Ўзбекистон—Тожикистон ишбилармонлари бизнес-форуми ва Ишбилармонлар кенгашининг йиғилишини ўтказиш кўзда тутилган.

Ёрлиқ