Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 58 мингга яқинлашмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i55047
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 57 924 нафарни ташкил этмоқда
(last modified 2020-10-03T10:40:37+00:00 )
октябр 03, 2020 13:05 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 58 мингга яқинлашмоқда

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 57 924 нафарни ташкил этмоқда

Янги касалланиш ҳолатлари бешта ҳудудда: Тошкент шаҳрида, Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Наманган вилоятларида аниқланган.

Инфекцияни юқтириш ҳолатлари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли туфайли юз берган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 54 456 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 2 октябр ҳолатига дунёда COVID-19га чалинганлар сони 34 миллиондан ошган. Бир миллиондан зиёд инсон инфекция қурбонига айланган.