Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 501 кишига етди
(last modified Mon, 05 Oct 2020 06:16:30 GMT )
октябр 05, 2020 11:16 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 501 кишига етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этганлар сони 4 октябрь ҳолатига «Дарё» ҳисоби бўйича жами 501, аммо Ўзбекистон ССВ ҳисоби бўйича 482 кишини кишини ташкил этди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган яна икки киши вафот этганини маълум қилди. Шундай қилиб, ССВ ҳисоби бўйича 4 октябрь беш киши, мамлакатда расман пандемия бошланганидан бери эса 482 киши COVID-19 инфекцияси қурбонига айланган.

«Дарё» 22 сентябрьга қадар юритган ҳисоб, бўйича Ўзбекистонда яна камида 19 киши коронавирус оқибатида вафот этган. Улар айнан коронавирус қурбонига айлангани (улар орасида тиббиёт ходимлари, прокурорлар, судьялар, ҳокимлар бор) давлатнинг бошқа органлари ва ташкилотлари маълум қилинган, бироқ расмий статистикани юритаётган ССВ томонидан расман тан олинмаган.

Маълумот учун, ССВ расмий статистикаси бўйича Ўзбекистонда 4 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра 58 687 киши коронавирусга чалинган, уларнинг 55 318 нафари (94 фоизи) соғайган. ССВ расмийлари коронавирус статистикасини яшириш ёки уни бузиб кўрсатишдан давлат манфаатдор эмаслигини таъкидлаб келса-да, жамоатчилик расмий статистикага шубҳа бидан қарайди.

Ёрлиқ