Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 63 124 нафарга етди
(last modified Sun, 18 Oct 2020 05:48:02 GMT )
октябр 18, 2020 10:48 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 63 124 нафарга етди

Ўтган бир сутка ичида Ўзбекистонда яна 129 кишида коронавирус аниқланиши билан жами беморлар сони 63 124 нафарга етганини мамлакат ССВ хабар қилган.

Ўзбекистонда янги касалланганларнинг 29 нафари Тошкент шаҳрида, 26 нафари Тошкент вилоятида, 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 9 нафари Андижон вилоятида, 19 нафари Жиззах вилоятида, 14 нафари Наманган вилоятида, 10 нафари Сирдарё вилоятида, 11 нафари Сурхондарё вилоятида, 4 нафари Хоразм вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган деб хабар  берган Спутник сайти.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 525 нафарни ташкил этмоқда.

Шу пайтга қадар 60 080 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2 519 нафар бемор даволанмоқда.