Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 64 335 нафарга етди
Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 119 кишида коронавирус аниқланиши билан жами беморлар сони 64 335 нафарни ташкил этди.
Ўзбекистонда янги касалланганларнинг 23 нафари Наманган вилоятида, 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 11 нафари Андижон вилоятида, 11 нафари Жиззах вилоятида, 7 нафари Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Навоий вилоятида, 5 нафари Самарқанд вилоятида, 15 нафари Сирдарё вилоятида, 5 нафари Сурхондарё вилоятида, 15 нафари Фарғона вилоятида деб хабар қилган Спутник сайти.
14 нафари Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 538 кишини ташкил этмоқда.
Шу пайтга қадар 61 423 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.