Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 65 200 нафарга етди
(last modified Sun, 25 Oct 2020 05:54:59 GMT )
октябр 25, 2020 10:54 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар
    Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар

Ўзбекистон ССВ ўтган тун давомида мамлакатда яна 98 кишида коронавирус аниқланиши билан, беморлар сони 65 200 нафарга етганини маълум қилди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистонда коронавирус билан янги  касалланганларнинг 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 13 нафари Андижон вилоятида, 9 нафари Жиззах вилоятида, 5 нафари Навоий вилоятида, 10 нафари Қашқадарё вилоятида, 19 нафари Наманган вилоятида, 13 нафари Сирдарё вилоятида, 4 нафари Тошкент вилоятида, 17 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу пайтга қадар 62 342 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалган ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга етган.

Ўлим ҳолати кузатилмаган. Жами қурбонлар сони 545 нафарлигича қолмоқда.

Ҳозирда мамлакатда 2 311 нафар бемор даволанмоқда.

 

Ёрлиқ