Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 67 254 нафарга етди
Ўтган бир сутка ичида Ўзбекистонда яна 98 кишида коронавирус аниқланиниши билан6 жами беморлар сони 67 254 нафарга етганини мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланганларнинг 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 12 нафари Андижон вилоятида, 5 нафари Самарқанд вилоятида, 11 нафари Сирдарё вилоятида, 5 нафари Сурхондарё вилоятида, 62 нафари Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 571 нафарни ташкил этмоқда.
Шу пайтга қадар 64 466 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (96 фоиз) соғайган. Ҳозир мамлакатда 2 217 нафар бемор даволанмоқда.