Ўзбекистон иштирокида халқаро экспертларнинг йиғилиши бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 4-5 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кўмагида «Замонавий ҳарбий низолар ва уларнинг олдини олиш йўллари» мавзусидаги халқаро ҳарбий-илмий онлайн-конференция бўлиб ўтди.
Жаҳоннинг йигирмага яқин мамлакатлари, жумладан Россия Федерацияси, Туркия Республикаси, Америка Қўшма Штатлари, Британия, Германия Федератив Республикаси, Полша, Украина, Ҳиндистон, Италия, Хитой Халқ Республикаси, Жанубий Корея Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Беларус Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳарбий мутахассислари ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг минтақавий аксилтеррор тузилмаси, Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти, Жорж Маршалл номидаги хавфсизлик масалаларини ўрганиш бўйича Европа маркази каби нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этган онлайн-конференциянинг очилиш маросимида мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Ҳамдам Қаршиев ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистондаги координатори Жон МакГрегор сўзга чиқиб, халқаро ҳарбий-илмий онлайн-конференциянинг долзарб жиҳатларига тўхталишди деб хабар қилган Ўза.уз.
Биринчи кун дастурига биноан саккиз нафар мутахассиснинг турли мавзулардаги маърузаси тингланди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам муждофаа хавфсизлигини таъминлаш учун давлатлар алоқларини кенгайтиришга чақирди.
Икки кунлик халқаро ҳарбий-илмий онлайн-конференция давомида бугунги даврнинг энг долзарб мавзуларидаги жиҳатларга эътибор қаратилди. Анжуман қатнашчилари дунёда хавсизликни таъминлаш учун 2021 йилги ягона платформа доирасида бирлашиш муҳимлигини таъкидладилар.