ноябр 13, 2020 11:51 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банкларида 13 ноябрь кунидан бошлаб доллар курси ошди, дея хабар бермоқда Spot.

Маълум қилинишича, бир қатор банкларда доллар олиш 10 360–10 390 сўмдан, сотиш 10 430 сўмдан таклиф этилмоқда. Сўнгги марта банкларда доллар курси 3 ноябрда 10 410 сўмгача кўтарилганди.

Аввалроқ Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилганди. Ушбу алмашув курслари 10 ноябрь кунидан кучга кирди.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 12,02 сўмга ошган ва бир доллар 10 378,88 сўмни ташкил қилди.

Ёрлиқ