Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 70 038 нафар
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i55912
Ўзбекисонда бир сутка давомида 208 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 038 нафарни ташкил қилмоқда.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
ноябр 15, 2020 16:31 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда жами 597 киши пандемия қурбони бўлди
    Ўзбекистонда жами 597 киши пандемия қурбони бўлди

Ўзбекисонда бир сутка давомида 208 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 038 нафарни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланиш ҳолатларининг: 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 5 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Навоий вилоятида, 7 нафари Жиззах вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Наманган вилоятида, 2 нафари Сурхондарё вилоятида, 13 нафари Cирдарё вилоятида, 10 нафари Хоразм вилоятида, 5 нафари Фарғона вилоятида, 63 нафари Тошкент вилоятида, 85 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугуннинг ўзида 223 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 67 315 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоизга етди.

Айни пайтда 2 126 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Кун давомида коронавирусга чалинган 3 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 597 киши пандемия қурбони бўлди.