Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 70 299 кишига етди
(last modified Tue, 17 Nov 2020 05:52:18 GMT )
ноябр 17, 2020 10:52 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 70 299  кишига етди
    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 70 299 кишига етди

Ўзбекистонда яна 56 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 299 нафарни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланиш ҳолатларининг: Андижон вилоятида 5 нафар, Бухоро вилоятида 2 нафар, Сурхондарё вилоятида 2 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар, Наманган вилоятида 10 нафар, Хоразм вилоятида 3 нафар, Тошкент вилоятида 7 нафар, Тошкент шаҳрида 22 нафар, коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 67 526 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 175 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 598 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 54,4 миллиондан ошди, 1,3 миллиондан ортиқ киши вафот этди, 34,9 миллиондан ортиқ киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (11,0 млн), Ҳиндистонда (8,8 млн), Бразилияда (5,9 млн).