Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 280 нафарни ташкил этди
(last modified Sat, 21 Nov 2020 05:58:35 GMT )
ноябр 21, 2020 10:58 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 71 280 нафарга етди
    Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 71 280 нафарга етди

Кечанги ҳолатига кўра, Ўзбекистонда, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 280 нафарни ташкил этган

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, Спутник сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган  янги касалланиш ҳолатлари Республиканинг 9 та ҳудудида аниқланган.

Шу билан бирга, кеча 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 603 нафарга етди.

Кеча кун давомида: Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар, Андижон вилоятида 5 нафар, Бухоро вилоятида 10 нафар, Жиззах вилоятида 5 нафар, Наманган вилоятида 9 нафар, Самарқанд вилоятида 6 нафар, Фарғона вилоятида 9 нафар, Тошкент вилоятида 46 нафар, Тошкент шаҳрида 105 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 68525 (+198) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2152 нафар бемордан 223 нафари оғир, 59 нафари эса ўта оғир аҳволда.