Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 71 920 нафарга етди
(last modified Wed, 25 Nov 2020 05:56:27 GMT )
ноябр 25, 2020 10:56 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 71 920 нафарга етди
    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 71 920 нафарга етди

Кеча 24 ноябрь coaт 13:00 га қадар 73 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 920 нафарни ташкил қилганини Спутник сайти хабар қилган

Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланиш ҳолатларининг: Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар, Жиззах вилоятида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 2 нафар, Сурхондарё вилоятида 4 нафар, Фарғона вилоятида 11 нафар, Тошкент вилоятида 36 нафар, Тошкент шаҳрида 10 нафар коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ўзбекистон  бўйлаб жами соғайганлар сони 69 118 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 197 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

1 нафар бемор вафот этди. Ўзбекистонда жами 605 киши пандемия қурбони бўлди.