ноябр 29, 2020 11:02 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда интернет-кафелар фаолиятига рухсат берилади
    Ўзбекистонда интернет-кафелар фаолиятига рухсат берилади

Ўзбекистондаги махсус комиссия қарорига биноан, 1 декабридан Ўзбекистонда электрон спортни янада ривожлантириш мақсадида компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига рухсат берилади, деб хабар берган мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Бунда компьютер ўйинлари марказлари фаолиятида қуйидаги санитария-эпидемиологик қоидаларга қатъий риоя қилиниши белгилаб қўйилди:

фуқароларни алоҳида, бир-биридан ажратилган ҳолда столлар оралиғида ижтимоий масофани таъминлаган ҳолда жойлаштириш;ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши;

ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 даража ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда мижозларни объектга киритмаслик чораларини кўриш;

ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш каби қатор санитария талабларига риоя қилиниши белгилаб қўйилди деб хабар қилгна Спутник сайти.

Шунингдек Хитой вакциналари намуналари ҳозирда мамлакат фармқўмитасида зарур синовлардан ўтказилмоқда. Ушбу синовнинг якуни бўйича учинчи фаза синовлари одамларда бошланади, деди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда.

"Пандемия билан қамраб олинган аксарият давлатлар сингари Ўзбекистон ҳам аҳоли вакцинацияси борасида ўйламоқда. Биламизки, дунё бўйича 100дан ортиқ компаниялар вакциналар ишлаб-чиқарилиши устида иш олиб бормоқда. Йигирмага яқин компаниялар биринчи ва иккинчи фаза тадқиқотларини амалга оширдилар ва ҳозирда учинчи фаза устида иш олиб боришга тайёргарлик кўришмоқда. Хитойнинг икки компанияси ва Россиядан Sputnik V вакцинасини ишлаб чиқарувчи компанияси бизга мурожаат билан чиқди. Хитой компанияларидан бири бепул асосда бизга клиник синовларнинг 3 фазасини ўтказиш учун 6 000 оза препаратни тақдим этишни таклиф этмоқда. Ҳозирда ушбу таклиф қабул қилинган ва Хитой вакциналари намуналари ҳозирда мамлакат фармқўмитасида зарур синовлардан ўтказилмоқда. Ушбу синовнинг якуни бўйича учинчи фаза синовлари одамларда бошланади", - деди ССВ раҳбари Хаджибаев.

Сўнгги хабарларга кўра Ўзбекистонда коронавирус билан каслланганлар сони 72 минг 753 нафарга етган ва улардан 70047 нафари соғайган. Шунингдек 608 киши ҳам вафот этган

 

Ёрлиқ