Суриядан Ўзбекистонга яна 25 нафар аёл ва 73 нафар бола қайтарилди
Шавкат Мирзиёевнинг назорати остида 8 декабрь куни «Меҳр» операциясининг навбатдаги босқичида Суриянинг жанговор ҳаракатлари олиб борилаётган ҳудудларидан 98 нафар ўзбекистонлик, яъни 25 нафар аёл ва 73 нафар бола ватанга қайтарилди.
Суриядан Ўзбекистонга олиб келинган аёллар ва болалар эндиликда барча қулайликларга эга бўлган соғломлаштириш муассасаларига жойлаштирилиб, иссиқ овқат ва кийим кечак билан таъминланади. Мутахассислар томонидан тиббий ва психологик ёрдамлар кўрсатилади деб хабр қилган Дарё сайти..
Шунингдек, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ҳам тегишли ишлар амалга оширилади. Келгусида эса уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга тўлақонли ижтимоий мослашуви учун зарур шарт-шароитлар яратилади
Ўзбекистон раҳбарияти «Меҳр» инсонпарварлик операциясини илк бор 2019 йил май ойи охирида амалга оширган, ўшанда 156 нафар ўзбекистонлик, асосан аёллар ва болалар Uzbekistan Airways’нинг Сурия пойтахти Дамашқдан амалга оширилган махсус рейси билан мамлакатга олиб келинганди.