Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 76048 нафарга етди
декабр 21, 2020 10:52 Asia/Tashkent
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 76048 нафарни ташкил этмоқда.
Ўзбекистонда коронавирусдан 73339 нафар бемор тузалиб кетган ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда деб хабар қилган Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Айни пайтда мамлакат тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 079 нафар бемордан 170 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.