Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
(last modified Mon, 21 Dec 2020 12:31:09 GMT )
декабр 21, 2020 17:31 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг    14-20 декабр  кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Ўзбекистон ва Россия энергетика вазирлари ёқилғи-энергетика соҳасидаги лойиҳаларни кўриб чиқишди.
  2. Мирзиёв: Ўзбекистон МДҲ давлатлари билан савдо алоқаларини чуқурлаштиришда давом этади.
  3. Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 76048 нафарга етди.
  4. Жаҳон банки Ўзбекистонга 500 млн доллар маблағ ажратди.
  5. Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 29,3 млрд. долларни ташкил қилди.
  6. Ўзбекистон Инсон камолоти индексида  106-ўринда.
  7. Эрон делегацияси Ўзбекистон маданий мероси ҳафталигида қатнашди.
  8. Нукус шаҳрида аёллар митинг ўтказдилар.
  9. Ўзбекистон ҳамкорлигида Афғонистондаги Алишер Навоий мақбараси таъмирланади.
  10. Ўзбекистонга ўтган 11 ойи мобайнида 467 минг нафардан ортиқ меҳнат мигрантлари қайтиб келди.
  11. Наманганда юз берган ЙТҲ да 6 киши триклайин ёниб кетди.

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов Москва шаҳрига амалий ташрифи чоғида россиялик ҳамкасби Николай Шульгинов билан мулоқот қилди.

Алишер Султонов Ўзбекистон ва Россия компаниялари билан ёқилғи-энергетика тармоғида ҳамкорлик қилиш стратегик аҳамиятга эга бўлганини таъкидлаганини Спутник сайти хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда томонлар умумий қиймати қарийб 22 млрд доллар бўлган қатор қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Ўзбекистон энергетика компанияларининг ишлаб чиқариш ва молиявий жараёнларини рақамлаштириш ҳамкорликнинг яна бир муҳим янги йўналиши ҳисобланади.

“Учрашув чоғида энергетика вазирлари ёқилғи-энергетика соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни кўриб чиқдилар. Уларнинг олий даражадаги имзолаш маросимига тайёргарлик ҳолатини муҳокама қилдилар”, - дейилган хабарда.

Икки тараф ҳам мамлакатлар ўртасида йўлга қўйилган ҳамда келажакда янада кенгайиш ва ривожланиш учун барча имкониятларга эга бўлган ўзаро манфаатли муносабатларни юксак баҳолаши қайд этилди

Бугунги кунда Ўзбекистон гидроэнергетика соҳасида Россия Ташқи иқтисодий банки молиявий қўмагида 5 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Янги мини ГЭС (Дарғом каналида ва Қуйичотқол ГЭС таркибида)лар, амалдаги Фарҳод ва Тўпаланг ГЭСларнинг модернизацияси шулар жумласидан. Гидроэнергетика соҳасидаги яна бир қатор лойиҳалар бўйича ҳамкорлик қилиш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Х  Х  Х

Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 30 миллиард долларга яқинлашди

Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 29,3 млрд долларни ташкил қилганини мамлакат Марказий банки маълум этган.

Ўзбекистон ташқи қарзи 2020 йил бошидан 1 октярга қадар  19,7 фоизга ёки 4,8 млрд долларга ошган.

“Ушбу жараён COVID-19 вирусининг тарқалиши оқибатида юзага келган инқирознинг ижтимоий-иқтисодий таъсирини юмшатиш учун ҳамда ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини молиялаштириш учун янги қарзларнинг жалб қилиниши билан изоҳланиши мумкин”, - дейилади Марказий банк ҳисоботида.

Умумий ташқи қарз давлат ва хусусий сектор қарзларидан иборат.

Биринчиси 18,7 миллиард долларни ташкил этиб, 2,9 миллиард долларга ошди. Хусусий сектор ташқи қарзи 10,6 миллиард долларни ташкил этиб, 1,9 миллиард долларга ошди.

Х  Х  Х

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастурига биноан, Ўзбекистон Инсон камолоти индексида (Human Development Indicators) икки поғона юқорилаб, 106-ўринни эгаллади

 

Ҳисоботнинг Инсон камолоти индекси инсон тараққиёти йўлида 3 та асосий омиллар — узоқ ва соғлом ҳаёт кечириш, билим олиш ва муносиб турмуш даражаси бўйича эълон қилинадиган статистик маълумотлар тўплами ҳисобланади.

Ўзбекистон жорий ҳисоботда дунёнинг 189 мамлакати ичида индекс қиймати 0,720 (максимал индекс қиймати 1,000) билан 106-ўринни эгаллаб, 2019 йилдаги ҳисобот натижаларига нисбатан +2 ўринга ва +0.01 индекс қийматлари билан яхшиланди.

Мамлакат натижалари қуйидагича:

аҳолининг туғилганда кутилаётган умр кўриш давомийлигини белгилайдиган умр кўриш давомийлиги индекси 71,7 йилни ташкил этади (+0,1 йил ўсиш);

таълим индексининг таълимнинг ўртача давомийлиги 11,8 йил (+0,3 йил ижобий ўзгариш) ва кутилаётган таълим давомийлиги 12,1 йилни (+0,09 йил ижобий ўзгариш) ташкил этган;

харид қобилияти паритети бўйича аҳоли жон бошига ЯМД миқдори $7142 ни ташкил этиб ўтган йилга нисбатан $680 га ўсган.

Х  Х  Х

Эрон ислом жумҳурияти викллари Ўзбекистон мероси маданий ҳафталиги ва бу мамлакатнинг маданий бойликлари бўйича 4 чи халқаро йиғилишда иштирок этди.

Коронавирус пандемияси ҳолатлари сабаб бу конференция  4 кун ичида видеоконференция шаклида бўлиб ўтади.

Янги ўйғониш ва ёки реносанс асослари сифатида бўлган Ўзбекистон маданий бойликлари 4 чи халқаро конференциясида  давлат ва халқаро ва ижтимоий ташкилотлар вакиллари, ҳамда Эрон ислом жумҳурияти, Россия, АҚШ , Германия, Италия, Венгрия, Франция, Британия, Туркия, Япония, Албания, Австрия, Афғонистон, Қозоғистон, Греция, сионистик режим, Ҳиндистон, Иордания, Хитой, Ливан, Муғулистон, БАА, Голландия, Украина, Ўзбекистон ва бошқа мамалактлар  олимлари ва мутахассислари иштирок этишмоқда.

Ўзбекистон ҳаётининг турли соҳаларида кенг модернизация қилинаётган бир пайтда мамлакат президенти томонидан таклиф қилинган янги ўйғониш ғояси алоҳида маъно касб этган.

Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги ва бу мамлакатнинг маданий бойликлари бўйича 4 чи халқаро  йиғилиши БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти -ЮНЕСКО, Миллий электрон ОАВ ассоциацияси, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, маданият вазирлиги, фанлар академияси, ёшлар билан ишлаш агентлиги, бадиий академия, Ислом цивилизацияси маркази ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилади.

Х  Х  Х

Ўзбекистон делегацияси Ҳирот вилоятида жойлашган таниқли шоир ва ёзувчи Алишер Навоийнинг қабрини қайта қуриш ва таъмирдан чиқариш учун Афғонистон билан ҳамкорликилк қилишини эълон этди.

"Тулуъ нюс" телеканалининг хабар қилишича, кеча Ўзбекистон делегацияси раиси  Ҳирот вилоятида сўзлаган нутқида,   IX чи ҳижирй-қамарий асрнинг таниқли шоири ҳамда Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги умумий мерос ва маданий кўприк ҳисобланадиган Мир Алишер Навоийнинг  580 йиллигини Афғонитон билан биргаликда  нишонлашни режалаштирмоқдамиз деб айтди.

Ҳирот вилояти ҳокими Сайид Ваҳид Иқболий  ҳам ўз сўзларида  Афғонистон ҳукумати Ҳиротдаги тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва тиклашга катта эътибр қаратмоқда бу иш учун маблағ ажратган деб изоҳлади.

Алишер Навоий 1441 йилда Ҳирот вилоятининг ғарбий қисмида туғилган ва умри давомида  370 асарни ўзидан мерос қолдирган.

Навоий турк ва форс тилларини яхши билгани ва асарлар яратгани сабаб  " Зуллисонайн" шоир номи билан машҳур бўлган.

У милодий 1501 йилда Ҳирот шаҳрида вафот этган ва Ҳиротдаги Гавҳаршод -бегим мозорида дафн этилган.

Х  Х  Х

Наманган шаҳрида “MAN” юк машинаси ва “Нексия” иштирокида рўй берган аянчли йўл-транспорт ҳодисасида 6 киши триклайин ёниб кетгани хабар қилинди.

ЙТҲ 16 декабрь куни соат 16:30ларда Ўзбекистоннинг Наманган виляоти наманган шаҳридаги И.Каримов-Истиқлол кўчалари кесишган "Фазо" чорраҳасида содир бўлган. “MAN” юк машинаси ҳайдовчиси А.А. ҳаракатланаётиб чорраҳадан Н.М. бошқарувидаги “Нексия” билан тўқнашган деб хабар қилмоқда Спутник сайти..

Тўқнашув натижасида ёнғин келиб чиққан. “Нексия”да бўлган 42 ёшли ҳайдовчи Н.М, унинг 39 ёшли рафиқаси М.Х., ҳайдовчининг 13, 10 ёшли фарзандлари М.Б. ва А.Б., йўловчи бўлган 34 ёшли Г.Ш. ва 7 ёшли М.Ш.лар ҳодиса жойида ёниб кетиб вафот этишган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши очилган.