Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 76985 кишига етди
декабр 30, 2020 10:55 Asia/Tashkent
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 76985 нафарни ташкил этганини мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилган.
Ўзбекистонда коронавирус касалллигидан соғайганларнинг жами 74789нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда. Ҳозиргача бу вирусдан 614 ўзбекистонлик вафот этган.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1780 нафар бемордан 163 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.