Ўзбекистон ТИВ раҳбарига янги ўринбосар тайинланди
октябр 01, 2016 19:24 Asia/Tashkent
Ўзбекистон ТИВ раҳбарига янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон ТИВ раҳбарига янги ўринбосар тайинланди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатида 1 октябрь, шанба куни вазир ўринбосари этиб тайинланган Абдураҳим Ходжаев таништирилди. Бу ҳақда, вазирлик матбуот хизматига таяниб, Дарё уз сайти хабар берди. Абдураҳим Ходжаев 2004—2015 йилларда ташқи ишлар вазирининг кадрлар масаласи бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган. Бундан аввал, 2003—2004 йилларда вазирлик кадрлар ва ўқув юртлари бошқармаси бошлиғи бўлган. Ходжаев тайинлангунга қадар Музаффар Камалиддинов вазир ўринбосари вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келаётган эди.
Ёрлиқ