Туркия: Сурия чегарасида ИШИДга алоқадор 4 ўзбекистонлик қўлга олинди
Туркия Мудофаа вазирлиги Сурия билан чегарада 12 нафар ИШИД жангарилари деб тахмин қилинган шахсларни ҳибсга олингани ва улардан 4 нафари ўзбекистонлик эканлигини эълон қилди
Туркия махсус кучлари томонидан ҳибсга олинганларнинг тўрт нафари Ўзбекистон, уч нафари Қирғизистон ва беш нафари Россия фуқароси экани аниқланган деб хабар қилмоқда Дарё сайти..
ИШИД билан алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинганлардан бири Интерпол томонидан қидирувда бўлган, дея қўшимча қилди вазирлик. У айнан қайси мамлакат фуқароси эканлиги айтилмаган.
Вазирликнинг маълум қилишича, жангарилар сифатида гумон қилинганлар Суриядан Туркияга киришга уринган. Улар 2020 йил 31 декабрда ҳибсга олинган, аммо бу ҳақда илгари хабар берилмаган.