Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
(last modified Mon, 01 Feb 2021 14:30:59 GMT )
феврал 01, 2021 19:30 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг   25-31  январ  кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Ўзбекистон президент сайловлари 2021 йил 24 октябрда ўтказилиши кутилмоқда.
  2. Мирзиёев: Ўзбекистонда 18-30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик 17 фоизни ташкил этади.
  3. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда Саудия Арабистони делегациясини қабул қилди.
  4. Ўзбекистон ва Корея президентларининг видеоанжуман шаклидаги учрашуви бўлиб ўтди.
  5. Қозоғистон ва Ўзбекистон икки мамлакат ўртасида тезюрар темир йўлни қуришни режалаштирган.
  6. Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми ўтган йилда 1,6 фоизга ўсди.
  7.  Саудия Арабистони Ўзбекистоннинг иқтисодий тизимига таъсир ўтказишга уринмоқда.
  8. Ўзбекистонда илк марта “британча” коронавирус аниқланди.
  9. Ўзбекистон коррупция бўйича халқаро рейтингда 146-ўринда /180 давлат орасида /
  10. Туркия: Сурия чегарасида ИШИДга алоқадор 4 ўзбекистонлик қўлга олинди.
  11. Фарғоналик аёл иккинчи ўғлини сотаётган чоғи қӯлга тушди.

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

 Ўзбекистонда президент сайловларини ўтказиш масаласи Қуйи палатадаги сиёсий партиялар фракциялари йиғилишида муҳокама қилинган.

Агар ушбу хабар тасдиқланса, Конституция ва Сайлов кодексига тегишли ўзгартишлар киритиш лозим бўлади.

Ўзбекистон конституциясининг 117 моддасига асосан президент, парламент ва маҳаллий кенгашлар сайловларини ўтказиш санаси декабрь ойининг охирларига тўғри келади.

Президент лавозимига 35 ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон фуқароси сайланиши мумкин.

Ўзбекистон президенти 5 йил муддатга сайланади. Айни бир шахс сурункасига 2 муддатдан ортиқ Ўзбекистон президенти бўлиши мумкин эмас.

Х  Х  Х

Тошкент ва Нурсултон давлатлари икки мамлакат ўртасида тезюрар темир йўлни қуришни назарга тутган.

Қозоғистон ва Ўзбекистон икки мамлакат ўртасида тезюрар темир йўлни қуришни режалаштирган

Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаев қатнашган йиғилишда давлат кабинети Ўзбекистон ва Қозоғистонни боғловчи Туркистон – Чимкент – Тошкент темир йўли қурилиши лойиҳасини қабул қилди.

Узнюс.уз хабарига кўра, бу туризм соҳасини 50% га ўсишига ва 22 мингта янги иш ўринлари яратилишига имкон беради. Шунингдек, туризмга боғлиқ соҳаларда ҳам 100 мингта янги иш ўринлари яратилишига ёрдам беради.

Мамлакатда ички сайёҳлар оқими 4,5 млн кишини ташкил қилади. Туризмнинг республика ЯИМдаги улуши эса 5,2% га етказилади.

Х  Х  Х

Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 580,2 триллион сўмни ташкил қилиб 1,6 фоизга кўпайгани маъум қилинди.

2020 йилда 2019 йил билан солиштирганда ўсиш 1,6 фоизни ташкил қилган. Маҳсулотларнинг қиймати 341,5 триллион сўм, хизматлар эса 194,4 триллион сўмни, шунингдек, солиқлар 44,3 триллион сўмни ташкил қилди деб хабар қилади.

Аҳоли жон бошига ҳисобланган Ўзбекистоннинг ЯИМнинг ҳажми 16,9 миллион сўмни ташкил қилган. Бу 2019 йилгига қараганда 0,3 фоизга камайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 2020 йилнинг тўққиз ойи давомида 0,4 фоизга ўрганди. Шунингдек, Жаҳон банки 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 4,3 фоизга ўсишини прогноз қилди. Ўзбекистон эса 2021 йилда иқтисодий ўсишни 5,1 фоизга етказишни кўзламоқда.

Х  Х  Х

Ўзбекистонда коронавируснинг “британча” штамми кириб келгани ҳақида хабар бермоқда. Коронавиурснинг ушбу янги тури 10 ёшли қизда аниқланган.

Коронавируснинг янги турини юқтириб олган қиз оиласи билан Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига сафар қилиб, 23 январь куни Тошкентга қайтган.

Ўрнатилган тартибга кўра, халқаро аэропортда фуқародан экспресс усулида тест олинганда, унда мусбат натижа қайд қилинган. Шундан сўнг, бемор зудлик билан юқумли касалликлар  шифохонасига тез ёрдам машинасида олиб келинган. Шифохонада ўша куннинг ўзида функционал-клиник текширувлардан ўтказилди ва унга COVID-19 нинг симптомсиз кечиши ташхиси қўйилган.

Қайд этилишича, ҳозирда беморнинг умумий ҳолати қониқарли, шикоятлари йўқ, тегишли тиббий стандартлар бўйича даво муолажаларини олмоқда. Бемор билан бирга бўлган оила аъзоларида манфий натижа аниқлангани сабабли уй шароитида изоляцияга рухсат берилган.

Х  Х  Х

Туркия Мудофаа вазирлиги Сурия билан чегарада 12 нафар ИШИД жангарилари деб тахмин қилинган шахсларни ҳибсга олингани ва улардан 4 нафари ўзбекистонлик эканлигини эълон қилди

 

Туркия махсус кучлари томонидан ҳибсга олинганларнинг тўрт нафари Ўзбекистон, уч нафари Қирғизистон ва беш нафари Россия фуқароси экани аниқланган деб хабар қилмоқда Дарё сайти..

ИШИД билан алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинганлардан бири Интерпол томонидан қидирувда бўлган, дея қўшимча қилди вазирлик. У айнан қайси мамлакат фуқароси эканлиги айтилмаган.

Вазирликнинг маълум қилишича, жангарилар сифатида гумон қилинганлар Суриядан Туркияга киришга уринган. Улар 2020 йил 31 декабрда ҳибсга олинган, аммо бу ҳақда илгари хабар берилмаган.

Ёрлиқ