Самарқандда COVID-19 га чалинган беморлар қолмади-ми?
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i58040-Самарқандда_covid_19_га_чалинган_беморлар_қолмади_ми
Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳридакоронавирус билан касалланган охирги бемор 5 февраль куни соғайиб чиққани сабабли мазкур касалликка чалинган беморларни даволаш учун мослаштирилган сўнгги марказ ёпилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
феврал 08, 2021 11:07 Asia/Tashkent
  • Самарқандда COVID-19 беморлари қолмади-ми?
    Самарқандда COVID-19 беморлари қолмади-ми?

Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳридакоронавирус билан касалланган охирги бемор 5 февраль куни соғайиб чиққани сабабли мазкур касалликка чалинган беморларни даволаш учун мослаштирилган сўнгги марказ ёпилди.

«Пандемия бошланганидан ҳозирга қадар илк бор вилоятимизда коронавирусга чалинганлар бутунлай соғайди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мазкур жараёнларда фидойилик кўрсатган барча тиббиёт ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради», — дейилади Ўзбекистон ССВ хабарида..

Шунингдек, агар коронавирусга чалиниш бўйича янги ҳолатлари аниқланса, Самарқандда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида алоҳида бўлиб тайёрлаб қўйилгани билдирилган Дарё сайтида.

Эслатиб ўтаимз Ўзбекистонда коронавирусга чалинанлар сони 79 045 кишига етган ва улардан 621 нафари вафот этган.

Шунингдек 77 490 нафари соғайган.