феврал 10, 2021 10:53 Asia/Tashkent
  •  Iran Aseman Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни йўлга қўйишни режалаштирган
    Iran Aseman Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни йўлга қўйишни режалаштирган

Эроннинг Iran Aseman Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича Транспорт вазирлигида учрашув ўтказганини Ўзбекистн Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилган.

9 февраль куни Транспорт вазирлигида Эроннинг Iran Aseman Airlines авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди деб хабар қилган Дарё сайти..

Авиакомпаниянинг тижорат масалалари бўйича раис ўринбосари А.Асад ҳамда Persian Gulf Tourism сайёҳлик ширкати ижрочи директори М.Раҳманифар иштирокида бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ва Эрон ўртасида чартер ва мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Ҳаво транспортини ривожлантириш департаменти раҳбари Жумаев Ўзбекистонга хорижий авиакомпанияларни жалб этиш, парвозлар географиясини кенгайтириш ва частотасини кўпайтириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида меҳмонларга батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Шунингдек, Uzbekistan Airports бошқарув раисининг тижорат ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бектошев эса Ўзбекистоннинг халқаро аэропортларида зиёратчиларни ташувчи хорижий авиакомпанияларга тақдим этиладиган имтиёзларга тўхталиб ўтди.

Эрон авиакомпанияси раҳбарияти бу каби мулоқотлар ўзаро манфаатли ҳамкорликка йўл очишидан умидвор эканини изҳор қилди. Дастлабки босқичда авиакомпания Теҳрон—Тошкент, Теҳрон—Бухоро йўналишларида чартер қатновларини йўлга қўйиш истагида эканлигини маълум қилди.

Ёрлиқ