Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 79 442 нафарга етди
феврал 15, 2021 11:27 Asia/Tashkent
Бир сутка давомида 26 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79 442 нафарни ташкил қилмоқда.
Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 77 928 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоизга етди.
Айни пайтда 930 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда - 153 нафар оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ўзбекистонда жами 622 киши пандемия қурбони бўлди.