ЖССТ Ўзбекистонга тиббий гуманитар ёрдам юборди
(last modified Sat, 06 Mar 2021 10:24:09 GMT )
март 06, 2021 15:24 Asia/Tashkent
  • ЖССТ Ўзбекистонга тиббий гуманитар ёрдам юборди
    ЖССТ Ўзбекистонга тиббий гуманитар ёрдам юборди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа Иттифоқининг молиялаштириши билан коронавирусга қарши курашиш учун шахсий ҳимоя воситаларининг биринчи партиясини Ўзбекистонга юборди.

Ушбу ёрдам тўплами жарроҳлик ниқоб, респиратор, қўлқоп ва юзни ҳимоя қилувчи нарсалардан иборатдир. Европа Иттифоқи Ўзбекисондаги коронавирусга қарши самарали ёрдам ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар учун шунингдек 2,2 миллион евро ажратди.

 Бу ташаббус ЖССТнинг мамлакатлар бўйича идораис томонидан амалга оширилган.

Биринчи босқичи коронавирусга чалинган беморлар билан бевосита алоқада бўлган шифохоналарда тиббиёт ходимларини шахсий ҳимоя воситалари билан таъмилашни ўз ичига олади.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лиан Копенс, ҳам ушбу шахсий ҳимоя воситалари мамлакат тиббиёт ходимлари ораисда эҳтиёжларга қараб тақсимланади деб таъкидлади.