Япония Ўзбекистонга 15,0 миллиард япон йенаси миқдоридаги 2 та кредит ажратади
“Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги иштирокида “Ўзбекистонда шаффоф ва кенг бозор иқтисодиётига ўтишни ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат
Япония лойиҳаси доирасида Япония ХҲА томонидан ажратиладиган қарз маблағлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджети харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилиши режалаштирилган.
Лойиҳа доирасида ўтказилган қарз музокаралари бўйича эришилган натижалар: музокоралар давомида ЯХҲА ушбу қарз маблағлари иккита траншда ажратилишини маълум қилди:
- Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирига қарши курашиш учун тезкор ёрдам сифатида 15,0 миллиард япон йенаси миқдоридаги маблағ 15 йил муддатга 4 йиллик имтиёзли давр билан ажратиш учун Жахон банки ЯХҲА билан биргаликда ислоҳотлар матрицаси ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикасида амалга оширилди;
- Ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш учун 195,0 миллион АҚШ доллар миқдоридаги маблағ 25 йил муддатга 7 йиллик имтиёзли давр билан ажратилиш мақсадида Япония ХҲА томонидан энергетика соҳасида ислоҳотлар матрицаси ишлаб чиқилган бўлиб, Энергетика вазирлиги томонидан ҳамда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан бажарилиши кутилмоқда.