Ўзбекистонда коронавирус аниқланаётган вилоятлар рўйхати кенгаймоқда
(last modified Sun, 21 Mar 2021 08:07:27 GMT )
март 21, 2021 13:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус аниқланаётган вилоятлар рўйхати кенгаймоқда

2021 йил 20 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 81339 (+118) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

1 нафари  Андижон вилоятида,

1 нафари  Бухоро вилоятида,

5 нафари  Қашқадарё вилоятида,

1 нафари Самарқанд вилоятида,

1 нафари Сурхондарё вилоятида,

1 нафари Хоразм вилоятида,

9 нафари Тошкент вилоятида,99 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,

Сурхондарё вилоятида 2 нафар,

Тошкент вилоятида 17 нафар, 

Тошкент шаҳрида 82 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79812 (+104) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 905 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.