Абдулазиз Камилов Брюсселга учди
октябр 04, 2016 16:50 Asia/Tashkent
-
Брюсселга сафар доирасида Европа Иттифоқи
Брюсселга сафар доирасида Европа Иттифоқининг расмий шахслари билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. 2016-йилнинг 4- ва 5-октябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Брюссел шаҳрига сафар уюштиради деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ ахборот-хизмати.Расмий сафар чоғида Камилов "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" шаклидаги минтақалараро вазирлар учрашувида ҳамда Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этиши маълум қилинган. "Ташриф доирасида Евроиттифоқнинг расмий шахслари билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган", дейилади хабарда.
Ёрлиқ