Абдулазиз Камилов ЕИ Комиссари билан учрашди
(last modified Wed, 05 Oct 2016 05:51:42 GMT )
октябр 05, 2016 10:51 Asia/Tashkent
  • Учрашувда \
    Учрашувда \"Марказий Осиё – Евроиттифоқ\" шаклидаги ҳамкорликнинг

Учрашувда "Марказий Осиё – Евроиттифоқ" шаклидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. 2016-йилнинг 4-октябр куни Брюссел шаҳрида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт масалалари бўйича Комиссари Невен Мимица билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати хабар қилмоқда.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари уларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш нуқтайи назаридан муҳокама қилинган."Учрашувда "Марказий Осиё – Евроиттифоқ" шаклидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди, дейилади хабар матнида.