Ўзбекистонда коронавирус юқтириш ҳолати кескин ошмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 29 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг 2 нафари вафот этгани ҳақида хабар қилди. Йил бошидан буён кунлик ўлим кўрсаткичлари биттадан ошмаганди.
«2021 йил 29 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 82682 (+146) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.
Янги касалланиш ҳолатларининг энг кўп қисми Тошкент шаҳрида қайд этилмоқда:
2 нафари Андижон вилоятида,
3 нафари Бухоро вилоятида,
2 нафари Наманган вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
1 нафари Фарғона вилоятида,
1 нафари Хоразм вилоятида,
19 нафари Тошкент вилоятида,
115 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 628 нафарга eтди.
Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
Бухоро вилоятида 6 нафар,
Жиззах вилоятида 2 нафар,
Тошкент вилоятида 22 нафар,
Тошкент шаҳрида 101 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80799 (+132) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1255 нафар бемор даволанмоқда, улардан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.