Коронавирус: Шифохоналарда даволанаётган беморлар сони 1500дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда яна 195 кишида коронавирус қайд этилгани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 9 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 84724 (+195) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
1 нафари Андижон вилоятида,
3 нафари Бухоро вилоятида,
2 нафари Жиззах вилоятида,
3 нафари Наманган вилоятида,
19 нафари Самарқанд вилоятида,
3 нафари Сирдарё вилоятида,
3 нафари Фарғона вилоятида,
2 нафари Хоразм вилоятида,
23 нафари Тошкент вилоятида,
134 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
Бухоро вилоятида 7 нафар,
Жиззах вилоятида 4 нафар,
Фарғона вилоятида 2 нафар,
Хоразм вилоятида 8 нафар,
Тошкент вилоятида 21 нафар,
Тошкент шаҳрида 125 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 82586 (+171) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони 1504 нафарни ташкил этмоқда, шундан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.