Ўзбекистон сионистик режимнинг сўнгги сайъ-ҳаракатини танқид қилди
(last modified Thu, 13 May 2021 08:02:27 GMT )
май 13, 2021 13:02 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги
    Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги сионистик режим томонидан фаластинликларни ўлдиришни тўхтатиш ва ишғолий сарзаминларда Қудси шарифга нисбатан ҳурмат-эҳтиром зоҳир этишни сўради.

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ўзининг бир баёнотида Қудсдаги муқаддас маконлар ва Ал-Ақсо масжидига ҳурмат-эҳтиром зоҳир этиш керак,-деб таъкидлади. 

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Рамазон ҳайити айёмларида қон тўкиш ва душманликларни тўхтатишни таъкидлаш зимнида, Исроил режими ва фаластинликларнинг мушкулотлари халқаро қонунлари  ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг олдинги резолюциялари асосида ҳал этилиши керак,-деб эслатиб ўтди.

Исроил режимининг охирги сайъ-ҳаракатлари, шу жумладан Байтул-Муқаддасда мусулмолнларни ҳибсга олиш ва уларни бостириши ва Ғазо бўлгасига ҳужум қилиши халқаро оммавий афкор, айниқча мусулмонларнинг эътирози ва ғазабини келтирди. 

Ғазо бўлгасига сионистик режим армияси ҳужумларининг янги даври душанба кунидан бошланди. 

Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазо бўлгасига сионистик режим армиясининг ҳаво ҳужумлари оқибатида ҳозиргача 43 нафар фаластинлик, шу жумладан 13 нафар бошла шаҳид бўлиб 30 нафар ҳам тан жароҳати олдилар,-деб эълон қилди.  

Ёрлиқ