Абдулазиз Комилов ва Федерика Могерини Ўзбекистон—ЕИ ҳамкорлигининг долзарб масалаларини муҳокама қилди
октябр 06, 2016 16:20 Asia/Tashkent
-
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 5 октябрь, чоршанба куни Брюсселда Евроиттифоқнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Федерика Могерини билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда Кун. уз сайти хабар берган.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан қўшма институтларнинг бўлажак мажлислари жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» минтақалараро учрашуви якунлари ҳамда минтақавий ва халқаро сиёсатнинг айрим масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Ёрлиқ