Абдулазиз Комилов ва Федерика Могерини Ўзбекистон—ЕИ ҳамкорлигининг долзарб масалаларини муҳокама қилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i6142-Абдулазиз_Комилов_ва_Федерика_Могерини_Ўзбекистон_ЕИ_ҳамкорлигининг_долзарб_масалаларини_муҳокама_қилди
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 5 октябрь, чоршанба куни Брюсселда Евроиттифоқнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Федерика Могерини билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда Кун. уз сайти хабар берган.
(last modified 2018-08-22T13:17:58+00:00 )
октябр 06, 2016 16:20 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов
    Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 5 октябрь, чоршанба куни Брюсселда Евроиттифоқнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Федерика Могерини билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда Кун. уз сайти хабар берган.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан қўшма институтларнинг бўлажак мажлислари жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» минтақалараро учрашуви якунлари ҳамда минтақавий ва халқаро сиёсатнинг айрим масалалари юзасидан фикр алмашилди.