МДҲ давлат раҳбарларининг Ўзбекистон халқига мурожаати
(last modified Sat, 08 Oct 2016 08:57:20 GMT )
октябр 08, 2016 13:57 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг тарихий мероси Ҳамдўстлик
    Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг тарихий мероси Ҳамдўстлик

"МДҲ давлат раҳбарлари томонидан йўлланган мурожаатда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг тарихий мероси Ҳамдўстлик халқларининг аҳил оиласида дўстона муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга доимо хизмат қилишига ишонч билдирилган

ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафоти муносабати билан мустақил Ўзбекистон тарихидаги мураккаб даврда дўст Ўзбекистон халқини қатъий қўллаб-қувватлашимизни билдирамиз, дейилган ЎзбекистонТИВ матбуот-хизмати томонидан эълон қилинган мурожаатда.

Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш, халқаро нуфузини ошириш ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилган кенг кўламли ислоҳотлар буюк давлат арбоби Ислом Каримов номи билан боғлиқдир. У ўзининг бутун ҳаётини халқига садоқат билан хизмат қилишга бағишлади.Ислом Абдуғаниевич Каримов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг асосчиларидан бўлиб, Ҳамдўстлик давлатларининг халқлари ўртасида иқтисодий алоқалар, дўстлик ва яқин қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлида жуда кўплаб ишларни амалга оширди. Ўзбекистон раҳбари сифатида Марказий Осийода тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, минтақани хавфсиз ва барқарор ривожланаётган ҳудудга айлантиришга бениҳоя катта ҳисса қўшди.

Ёрлиқ