Ўзбекистон ИИВ зиммасига сайловларда хавфсизликни таъминлаш вазифаси юкланди
(last modified Tue, 11 Oct 2016 12:40:17 GMT )
октябр 11, 2016 17:40 Asia/Tashkent
  • МСК топшириғига асосан ИИВ сайлов округлари ва участкалари комиссия
    МСК топшириғига асосан ИИВ сайлов округлари ва участкалари комиссия

МСК топшириғига асосан ИИВ сайлов округлари ва участкалари комиссиялари жойлашган биноларнинг хавфсизлигини таъминлаши, қўриқлаш ишларини ташкил этиши лозим. ИИВ зиммасига, шунингдек, янги ташкил этилаётган сайлов участкалари учун муҳрларни тайёрлашга рухсатнома бериш ваколати юклатилган

ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. ИИВ зиммасига мамлакатда президент сайловларида овоз бериш якунлари бўйича сайлов варақалари ва бюллетенларни, шунингдек, сайлов натижалари бўйича далолатномаларни етказиб беришда хавфсизликни таъминлаш вазифасини юклатилди, деб хабар қилди сешанба куни РИА Новости нашрига Марказий сайлов комиссияси матбуот-хизмати вакили.Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримов 2 сентябр куни 78 ёшида инсульт оқибатида Тошкентда оламдан ўтди. Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Бош вазир Шавкат Мирзиёев тайинланди. Президент сайловлари 4 декабрда ўтказилиши белгиланган.

"МСК қабул қилган қарорга асосан, Ўзбекистон ИИВ зиммасига сайловларда жамоатчилик тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш вазифаси юклатилган", — деб хабар қилди матбуот-хизмати вакили.