Ўзбекистон ТИВда Қирғизистон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
(last modified Thu, 13 Oct 2016 06:50:35 GMT )
октябр 13, 2016 11:50 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВда Қирғизистон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон ТИВда Қирғизистон элчиси билан ўзаро муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

2016 йилнинг 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Данияр Сидиков билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берган.

Суҳбат чоғида турли даражадаги бўлажак учрашувлари билан боғлиқ Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ёрлиқ