Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон телефон орқали мулоқотида Афғонистондаги сўнгги вазиятни муҳокама қилитшди
(last modified Tue, 24 Aug 2021 04:51:22 GMT )
август 24, 2021 09:51 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон телефон орқали мулоқотида Афғонистондаги сўнгги вазиятни муҳокама қилишди
    Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон телефон орқали мулоқотида Афғонистондаги сўнгги вазиятни муҳокама қилишди

Кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Қўшни Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши нуқтаи назаридан минтақавий ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг амалий жиҳатлари юзасидан фаол идоралараро алоқаларни давом эттириш муҳим эканини таъкидладилар», дейилади президент матбуот хизматида.

Ёрлиқ