сентябр 23, 2021 11:09 Asia/Tashkent
  • Британия қуролли кучлари вазири Сурхондарёга ташриф буюрди
    Британия қуролли кучлари вазири Сурхондарёга ташриф буюрди

Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Британия мудофаа вазирининг парламентар ўринбосари, қуролли кучлар вазири Жеймс Ҳиппи Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятига борган.

 21 сентябрь куни Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган  Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги мудофаа вазирининг парламентар ўринбосари, қуролли кучлар вазири Жеймс Ҳиппи қиролликнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тимоти Торлоу ва бошқа расмийлар ҳамроҳлигида бугун, 22 сентябрь куни Сурхондарё вилоятига борган.

Делегация аъзоларини кутиб олган вилоят ҳокими Тўра Боболов вазир билан Сурхондарёнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, Ўзбекистон ва Британия қўшма корхоналарининг фаолияти ва сармоя киритиш имкониятлари ҳақида суҳбатлашган.

Делегация аъзолари Ўзбекистонни Афғонистон билан боғлаб турувчи Термиз – Ҳайратон кўпригида ҳам бўлишган ва икки мамлакатнинг чегарадош вилоятлари ўртасида ўрнатилган ўзаро ҳудудлараро ҳамкорлик алоқалари ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилишган.

Ёрлиқ