Эрон ва Ўзекистон афғон халқига инсонпарварлик ёрдам кўрсатиш масаласини муҳокама қилди
октябр 05, 2021 11:48 Asia/Tashkent
Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев 2021 йил 4 октябрь санасида Эроннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳамид Найирободий билан
Эрон ва Ўзбекистон расмийлари мулоқотида томонлар икки мамлакатнинг Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар, шунингдек, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди.
Эрон элчиси Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчликни ўрнатишда фаол иштирокини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, томонлар афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ва Афғонистонга иқтисодий кўмак бериш масалалари юзасидан фикр алмашди.
Ёрлиқ