Афғонистон Ўзбекистон ва Хитой расмийларининг диққат марказида
(last modified Fri, 08 Oct 2021 08:57:58 GMT )
октябр 08, 2021 13:57 Asia/Tashkent
  • Афғонистон Ўзбекистон ва Хитой расмийларининг диққат марказида

 Хитой ва Ўзбекистон расмийлари учрашувида Афғонистондаги вазият ва икки томонлама ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Форс ахборот агентлигининг  хабарига кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Содиқов ва Хитойнинг Тошкентдаги элчиси Цзян Ян икки мамлакатнинг афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй -ҳаракатларига эътибор қаратган.

Учрашувда томонлар Хитой ва Ўзбекистоннинг кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорлигининг айрим жиҳатларини таъкидладилар.

Хитой ҳозир Ўзбекистоннинг энг йирик иқтисодий ва савдо ҳамкори ҳисобланади.

Хитой 1991 йил 27 декабрда Ўзбекистон мустақиллигини тан олди ва 1992 йил 2 январда дипломатик муносабатлар ўрнатди.