Шавкат Мирзиёев Антониу Гутерришни БМТ Бош котиби этиб сайланганлиги билан табриклади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i6634-Шавкат_Мирзиёев_Антониу_Гутерришни_БМТ_Бош_котиби_этиб_сайланганлиги_билан_табриклади
Шавкат Мирзиёев Антониу Гутерришни БМТ Бош котиби этиб сайланганлиги билан табриклади
(last modified 2018-08-22T17:48:03+00:00 )
октябр 16, 2016 14:49 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Антониу Гутерришни БМТ Бош котиби этиб сайланганлиги билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Антониу Гутерришни БМТ Бош котиби этиб сайланганлиги билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Антониу Гутерришни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби этиб сайланганлиги муносабати билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлат раҳбари ўз мактубида Ўзбекистон БМТни бутун жаҳон тинчлиги ва барқарорлигини сақлаш, халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг кўплаб мураккаб муаммоларини ҳал этиш, изчил ривожланишни таъминлаш ва экологияни ҳимоя қилишдаги универсал халқаро тузилма деб ҳисоблашини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев БМТга аъзо давлатларда барқарор ва кенг кўламли ривожланиш бўйича ташкилотга юклатилган вазифаларни амалга оширишда Антониу Гутерришни қатъий қўллаб-қувватлашини билдирди ҳамда ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.