Ўзбекистон Президенти сайловига бир кун қолганида «Сукунат куни» бошланди
(last modified Sat, 23 Oct 2021 08:19:06 GMT )
октябр 23, 2021 13:19 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон  Президенти сайловига бир кун қолганида «Сукунат куни» бошланди
    Ўзбекистон Президенти сайловига бир кун қолганида «Сукунат куни» бошланди

Эртага 24 октябрь, якшанба куни Ўзбекистон президенти сайлови ўтказилади. Сайлов компанияси эса бундан уч ой аввал — 23 июль куни старт олди.

Ўзбекистон сайлов кодексининг 44-моддасига кўра, Ўзбекистон президенти сайлови куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқот тўхтатилади.

Ташвиқотни сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматларидан ташқари), шунингдек, пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб бориш, нотўғри ахборотни, номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотларни тарқатиш тақиқланади деб хабар қилган дарё сайти.

Қуйидагиларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориши тақиқланади:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг;

Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, бошқа ҳарбийлаштирилган бўлинмалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг, судьяларнинг;

сайлов комиссиялари аъзоларининг;

диний ташкилотлар профессионал хизматчиларининг;

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига ўз мансаб ва хизмат мавқейидан сайловолди ташвиқоти вақтида ҳар қандай сиёсий партиянинг ёки номзоднинг фойдасига ёхуд унга қарши фойдаланиши тақиқланади.

Шунингдек, 103-моддага биноан, сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш), шу жумладан, ахборот тармоқларига, шунингдек, интернетга жойлаштириш тақиқланади.

Ёрлиқ