ДХХ: ИШИД сафига қўшилган ўзбекистонлик Ўзбекистонга олиб келинди
(last modified Sat, 30 Oct 2021 07:36:06 GMT )
октябр 30, 2021 12:36 Asia/Tashkent
  • ДХХ: ИШИД сафига қўшилган ўзбекистонлик Ўзбекистонга олиб келинди
    ДХХ: ИШИД сафига қўшилган ўзбекистонлик Ўзбекистонга олиб келинди

Ўзбекистон ДХХ- си халқаро террористик ташкилотларга алоқадорлиги учун қидирувда бўлган И.О. исмли фуқаро Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан хориждан Ўзбекистонга олиб келинганини хабар қилган.

Ўзбекистон ДХХ шунингдек И.О. 2014 йилнинг февраль ойида мавсумий ишлаш мақсадида Россияга борган ва интернет тармоғи орқали халқаро террористик ташкилотлар аъзолари билан алоқага киришганини маълум қилган.

. Натижада уларнинг таъсири остида И.О. яшаш манзилига қайтиб келиб, икки нафар фарзандини ота-онасига қолдирган ҳамда рафиқаси билан бирга 2015 йилнинг март ойида Украина орқали дастлаб Туркияга, сўнгра Сурия ҳудудига ўтиб, «Ислом давлати» халқаро террористик ташкилоти сафига қўшилган деб хабар бермоқда Дарё сайти.

Шу тариқа у 2015—2021 йиллар давомида Сурия ва Ироқ давлатларидаги террористик ташкилотлар сафида жанговар ҳаракатларда қатнашган. Шунингдек, у 2021 йилнинг сентябрь ойида Марказий Осиё давлатларининг бирида амалга оширилиши керак бўлган қўпорувчилик ҳаракатида иштирок этиши лозим бўлган.

Ҳозирда И.О.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.